» » Жиззах вилоят Кенгаши Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган 2018 йил сарҳисоби умумий рейтингида биринчи

Жиззах вилоят Кенгаши Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган 2018 йил сарҳисоби умумий рейтингида биринчи

25 январь 2019 г 2 153 Комментарии: 0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишини вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров олиб борди. Кенгаш аъзолари, ҳамкор ташкилотлар, оммовий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтган йиғилишда вилоят Кенгашининг ўтган 2018 йил фаолиятига таҳлилий танқидий баҳо берилди.

-Эришилган ютуқлар билан бирга камчиликларимиз ҳам бор,- дейди вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров. – Биз бу камчиликларимиздан тегишли хулосалар чиқаришимиз ва 2019 йилда бу хатоларни бартараф этишимиз ва такрорламаслигимиз лозим.

Вилоят кенгашининг ўтган даврдаги ҳажмий кўрсаткичларига эътибор қаратадиган бўлсак 2018 йил давомида 4306та тадбирлар ташкил этилиб, 538 926 нафар ёшлар қамраб олинган.

“Ёш китобхон” республика танловига иштирок этувчилари сони ҳам 2017 йилга нисбатан сезиларли даражада ошган. Ўтган йили танловга вилоят бўйича 14782 та ариза келиб тушган бўлса, 2018 йилда 22862 нафар номзодлар томонидан қизиқиш билдирилган.

Шунингдек Чет элга иш излаб кетган ёшларимизни ватанимизга қайтариш бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилган бўлиб, Дўстлик тумани Манас қишлоғида яшовчи Олтмишев Миркомил Россия давлатидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва вилоят Кенгаши томонидан қайтариб келинди ва ўзбек жанг санъати билан мураббийлик қилиши учун барча шарт-шароит яратиб берилиб, тўгарак фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирда 3 нафар шогирди ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бундан ташқари Миркомил Манас қишлоғидаги 12 умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси бўлиб фаолият юритмоқда.

Шу куннинг ўзида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ҳам ташкил этилди.

Брифингда йил сарҳисоби ўқиб эшиттирилди. 2019 йилдаги режалар ва устувор вазифалар тўғрисида тушунча берилди.

Брифингда вилоят Кенгаши раис ўринбосари Бахтиёр Иботов ҳамда Шохида Даманова оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоят Кенгаши Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган 2018 йил сарҳисоби умумий рейтинг натижаларига кўра 1-ўриннни қўлга киритган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!