» » Янгиобот  туманида 70 миллиард сўмлик 150 та ишчи ўринга эга бўлган калава ип ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

Янгиобот  туманида 70 миллиард сўмлик 150 та ишчи ўринга эга бўлган калава ип ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

28 январь 2019 г 2 585 Комментарии: 0

Вилоятимизнинг энг чекка ҳудудлардан бири Янгиобод туманида ҳам бугун ёшларимизнинг қувончи чексиз Янгиобод ШФЙ Бунёдкор кўчасида бугун замонавий қиёфа касб этган “Baland Chaqir tekstil” МЧЖ фойдаланишга топширилмоқда.

70 миллиард сўмлик ушбу лойиҳада 150 та ишчи ўрини яратилиб, йилига 5 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилади. Энг асосийси тайёр маҳсулот чет элга экспорт қилинади.

Яна бир муҳим жиҳати Ишчи ходимларнинг 80 фоизини ёшлар ташкил этади.

-Мен 2018 йил Янгиобод Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежини тугатдим. Битириш кезларимда мени бир савол қийнар эди. У ҳам бўлса қаерга ишга жойлашсам экан? Коллежни битиргач туманимиздаги Ёшлар иттифоқига мурожаат қилдим. Мени тез орада қуриб битказилиши режалаштирилган “Baland Chaqir tekstil” МЧЖга ишга жойлаштиришда амалий ёрдам беришларини айтдилар. Мен юртбошимга, туман ҳокимлигига ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод тумани Кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Каримова Сарвиноз.

Каримова Сарвиноз бугундан бошлаб, “Baland Chaqir tekstil” МЧЖ да Бошланғич ташкилот етакчиси вазифасида ҳам фаолиятини олиб боради. Сарвиноз учун корхона томонидан алоҳида хона ҳам ажратилди ва компютер жиҳозлари ва керакли моддий техник база билан таъминланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!