» » Жиззахда қўмондонлик штаб ўқув машғулоти ўтказилди

Жиззахда қўмондонлик штаб ўқув машғулоти ўтказилди

30 январь 2019 г 1 912 Комментарии: 0

Жиззахда вилоят ички ишлар бошқармасининг бир қатор бўлинмалари ҳамкорлигида қўмондонлик штаб ўқув машғулоти уюштирилди. Соҳа вакилларига корхонада юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш топшириғи берилди.

Эрталаб соат 10.00. Жиззах шаҳар ички органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг навбатчилик қисмига икки нафар қуролланган террорчининг "Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти биноларидан бирига жойлашиб олганлиги тўғрисида хабар берилди. Корхона ҳудудига жиноятчилар ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходимларини зарарсизлантириш йўли билан бостириб киришган.

Ушбу хабар қўмондонлик штаб ўқув машғулотининг бошланиши белгиси бўлиб, ички ишлар органлари томонидан фавқулодда вазиятни бартараф этиш кучлари ҳаракатга келтирилди. Қўриқлаш бошқармаси таркибидаги бўлинмалар ходимлари корхона теварагида бўлган хонадонлар аҳолиси ҳамда тадбиркорлик субъектлари жамоаларини хавфдан огоҳлантириб, уларни вақтинча кўчириш чораларини кўрдилар. Ҳудудга фуқароларнинг кириши чеклаб қўйилди.

Худди шундай йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан автоуловларнинг ҳаракати тўхтатилди. Бир пайтда жиноятчилар тан жароҳати етказган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходимларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилди. Бу вақтда вилоят ички ишлар бошқармасининг алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди сездирмасдан террорчилар жойлашган бинони ўраб олди ва теварак снайперлар назоратига олинди.

Шундан сўнг таркибида ҳокимлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари бўлган гуруҳ жиноятчилар билан музокорага киришди. Манзил колониясидаги маҳкумларни озод қилиш ва мамлакатдан чиқиб кетиш учун шароит яратиш талабини қўяётган босқинчиларни тинч йўл билан таслим бўлишга ундовчи саъй-ҳаракатлар натижа бермагач, ишга махсус гуруҳлар киришиш йўли билан қўлга олинди.

Машғулот давомида содир бўлган шартли ёнғинлар ўчирилади. Соҳа вакиллари ҳудудда радиацион кузатув тадбирларини амалга оширди. Шундан сўнг эксперт криминалистлар ва тергов тезкор гуруҳи ходимлари воқеа жойини кўздан кечириб, жиноятчилар қолдирган изларни ўрганишди.

Айтиш жоизки, мазкур ўқув машғулоти марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари томонидан ҳам кузатиб борилди. Ҳарбийлар ички ишлар ходимларининг машғулотларидаги ҳаракатларига ижобий баҳо бердилар.

Жиззах вилоят ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!