Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Нияти улуғ халқнинг – иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади
30 январь 2019 г 4 983 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига қилган мурожаати ҳалқаро экспертлар томонидан ҳамон эътироф этилиб куелинмоқда.
Шу сабабдан ҳам Президентимиз мурожаатининг мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказишга бағишланган қатор тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши ва партиянинг “Қаҳрамон” бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда навбатдаги учрашув тумандаги “Қаҳрамон” маҳалласида ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ аъзолари,, Дўстлик туман 11-мактаб ўқитувчилари ва “Қахрамон” ҚФЙ аҳолиси иштирок этишди.
– Мурожаатномада халқимизга муносиб ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу ташаббуслар барчамизга янги ғоялар берди, десам муболаға бўлмайди, дейди ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши раиси С.Қуролов. Зеро, унда илгари сурилган ғоялар юртимизни янада ривожлантириш ва одамларни рози қилишга қаратилган. Ҳали фақат қоғозда бўлган бу режа ва дастурларни амалий ишларга, реал натижага айлантириш учун барчамиз биргаликда қаттиқ меҳнат қилишимиз керак. “Бу йўлда бизга ишонч ва илҳом, ғайрат ва шижоат берадиган беқиёс бир куч-қудрат борки, биз унга таяниб, ўз мақсадларимизга албатта етамиз. Бу – ҳаёт синовларида тобланган, сўзида қатъий турадиган, ишнинг кўзини биладиган, меҳнаткаш, мард ва матонатли халқимиздир” .
Тадбирда Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ҳар биримиз фаол ва ташаббускор бўлишимиз кераклиги таъкидланди. Фаоллик бор жойда эса янги ғоялар туғилаверади. Бу ғояларни амалга ошришда мақсадни каттароқ қўйиш вақти келди. Зеро, "Нияти улуғ халқнинг - иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаравон бўлади" .
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!