» » Жиззахда мавзули экспресс-ўрганишлар натижасида бюджетга қўшимча маблағлар ундирилмоқда

Жиззахда мавзули экспресс-ўрганишлар натижасида бюджетга қўшимча маблағлар ундирилмоқда

31 январь 2019 г 2 592 Комментарии: 0

 Жорий йилги солиқ тизимидаги янгиликлардан бири Солиқ кодексидаги қўшимчаларга мувофиқ, мавзули экспресс-ўрганиш солиқ назорат шакли сифатида киритилди.

Мавзули экспресс-ўрганиш камерал назорат натижалари бўйича жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун амалга оширилади.

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан вилоятнинг бир қатор туманларида мавзули экспресс ўрганишлари ўтказилди. Жумладан, Зарбдор туман ДСИдан рўйхатдан ўтган “Zarbdor universal logistika” МЧЖда давлат солиқ қўмитаси ва вилоят ДСБ ходимлари томонидан ўтказилган камерал назорат натижасида ягона солиқ тўловига 2017 йил учун 16 миллион 502 минг 50 сўм, 2018 йилнинг 9 ойлик якунлари билан 486 миллион 400 сўм, жами 502 миллион 450 минг 900 сўм қўшимча ҳисобланиб 2018 йилнинг 22 ноябрида талабнома юборилди. Мавзули экспресс ўрганишда МЧЖ солиқ имтиёзларидан нотўғри фойдаланганлиги натижасида ягона солиқ тўловига 687 миллион 300 минг сўм қўшимча солиқ ҳисобланди.

Фориш туманида фаолият юритувчи “Urda Ippex” МЧЖда туман давлат солиқ инспекцияси томонидан ўтказилган камерал назорат натижасида 2017-2018 йиллар давомида экспорт ва импорт қилинган маҳсулотлар реализацияси натижасида 145 миллион 376 минг сўмдан ортиқ ягона солиқ тўлови қўшимча ҳисобланди. Берилган талабномага мувофиқ жамият томонидан қўшимча ҳисобланган солиқ суммасига қайта ҳисоб-китоблар тақдим этилди.

Ҳудди шундай экспресс ўрганишлар натижасида Бахмал туманидаги “Forish Eko Farm” МЧЖга ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловларга 53 миллион 166 минг 500 сўм қўшимча солиқ ҳисобланди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қайта ҳисоб - китоб тақдим этилиши юзасидан талабнома берилди.

Зафаробод туманидаги “Zafarobod ziyo nur” МЧЖнинг солиқ ҳисоботлари юзасидан мавзули экспресс ўрганиш давомида солиқ солиш базасини нотўғри аниқланганлиги натижасида камомадга йўл қўйилган. Аниқланган камомад суммаси ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан солиқларни қайта ҳисоб-китоблари қабул қилиб олинган.

Солиқ тўловчилар ўрганиш якунлангунга қадар солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этишга ҳақли эканлиги тушунтириб ўтилди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!