» » Жиззахдаги олийгоҳда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Жиззахдаги олийгоҳда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

20 февраль 2019 г 1 836 Комментарии: 0

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходимлари билан Жиззах политехника институтида учрашув бўлиб ўтди.

Унда элчихонанинг  ахборот ва матбуот бўйича маслаҳатчиси Сюзанна Вуд сўзга чиқиб, таълим алмашув дастурлари: бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олишга доир махсус лойиҳалар билан таништирди. Таълимда кадрлар ва тажриба алмашув бўйича нуфузли Фульбрайт дастури ҳақида инглиз тили мутахассиси Вивианна Марсел тушунча берди. Талабалар АҚШда таълим олиш имкониятлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Учрашув якунида АҚШ географияси, тарихи ва адабиётига оид викторина ўтказилди. Ғолиб талабаларга АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг эсдалик совғалари топширилди.

Элдор БОЛИЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!