Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 9 та олтин ва умумжамоа ҳисобида 1-ўрин!
26 февраль 2019 г 2 427 Комментарии: 0
Интилганга тоъле ёр, дейди машойиҳлар. Дарҳақиқат, бугун ўзи имкон топиб, изланиб, ҳаракати билан катта-катта ютуқларга эришаётган, муваффақият сари дадил йўл очаётган ёшларимиз сафи тобора ортиб бормоқда. Яқинда Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган очиқ чемпионатда ўз иқтидорларини намойиш қилиб қайтган бир гуруҳ зоминлик ёшлар ҳам ана шундайлар сирасидандир.
Спортнинг “Ўзбек жанг санъати” тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига саралаш мақомидаги Жиззах вилоят очиқ чемпионатида Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Навоий ва вилоятимизнинг энг сара спортчилари ўзаро беллашдилар. Дастлаб яккалик, сўнгра жамоавий чиқишларда муносиб иштирок этган ёш мураббий ва спортчи Бобуржон Эргашевнинг сараланган шогирдлари якунда нақд 9 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эгалик қилиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар.
-Бу каби турнирлар катта мусобақлаар сари йўл очиб бериш билан бирга, ўзимиздаги бор иқтидорни намойиш қилишга ҳам имконият яратади, - дейди 42 килограмм вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган юртдошимиз Нигора Абдуҳалимова. – Эндиги мақсад ушбу қўлга киритилган ютуқ ва йўлланма билан Ўзбекистон чемпионатида ҳам муваффақият қозониб, миллий жамоа аъзоси бўлиш. Бу йўлда бизга керакли йўл-йўриқлар бериб, катта муваффақиятлар сари етаклаётган мураббийимиз Бобур Эргашевга катта раҳмат айтамиз!
Яккалик баҳсларда 28 килограмм вазн тоифасида жанглар ўтказган Абдулазиз Абдуҳалилов, 32 килограмм вазнда Мирзоҳид ьМуродов, 38 килограмм бўйича Сарвиноз Қўшбоқоваларнинг чиқишлари ҳам барчада илиқ таасурот қолдирди.
-Ёшларимиз орасида иқтидорлилари жуда кўп, - дейди мураббий Бобур Эргашев. –. Насиб қилса Ўзбекистон чемпионатида шогирдларимдан 12 нафари қатнашиб, яна ҳам каттароқ ютуқлар билан қайтишади, дея умид қилиб турибман. Айни вақтда Қудуқчадаги Зомин транспорт коллежи спорт залида машғулотлар олиб бораётган бўлсамда, туманимизнинг турли ҳудудларидан келиб машқ қилаётган, “Ўзбек жанг санъати” спортига иштиёқи баланд бўлган ўғил-қизларимиз сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, жамоавий ютуқларимизни ҳам ошириб бориш ниятидамиз
Феварль ойининг оҳирларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбек жанг санъати” бўйча Республика чемпионатида ҳам барча спортсевар ёшларимизга омад ёр бўлсин!
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!