Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда фаолиятини қайта тиклаётган тадбиркорлар сони кўпаймоқда
26 февраль 2019 г 2 123 Комментарии: 0
Солиқ ходимлари томонидан янги солиқ тизимининг тартиб-қоидалари ва ҳисоб-китоблари юзасидантадбиркорларга мунтазам равишда тушунтириш ишлари йўлга қўйилган. Айниқса, фаолиятини тўхтатиб қўйган тадбиркорлар билан профилактик учрашувлар ўтказилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Жиззах шаҳрида фаолият олиб борган якка тартибдаги тадбиркор Д.Ҳасанованинг 2018 йилда товар айланмаси 1,2 млрд.сўмни ташкил этиб, савдо дўконида 400 млн.сўмдан ортиқ товарлар мавжуд бўлсада, у ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйган эди. Шунингдек 6 нафар норасмий ишчини ёллаб (кунлик савдо тушуми ўртача 400-600 минг сўмдан ортиқ) юридик шахс ташкил этмасдан чакана савдо фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланиб келган.
Ўтказилган профилактик тадбирдан кейин тадбиркорга тегишли тушунтиришлар берилиши натижасида юридик шахс сифатида "Сухроб Омад” МЧЖниташкил этиб, фаолиятини тиклади.
Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, 2018 йилда 1 млрд.сўмдан ортиқ товар айланмасини амалга оширган яна бир яккатартибдагитадбиркор Д.Бобоева ҳам 2018 йил 31 декабрда фаолиятини тўхтатганлардан бири эди. Солиқ ходимлари томонидан қонунчиликдаги янги тартиблар тушунтирилгандан сўнг тадбиркор 6 нафар иш ўрни яратиб, "DONDI SHIRIN DUNYO" оилавий корхонасини ташкил этиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини қайта йўлга қўйди.
Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик
билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!