» » Табаррук онахонга байрам совғаси

Табаррук онахонга байрам совғаси

11 март 2019 г 1 861 Комментарии: 0

Малика Якушина халқ таълими фахрийси сифатида алоҳида ҳурмат-эътиборга эга.

Вилоят марказининг Заргарлик маҳалласида истиқомат қилувчи табаррук онахон Халқаро хотин-қизлар куни арафасида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги Қарорига кўра таъсис этилган I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан мукофотланди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимининг ўринбосари Эштемир Исматов М.Якушина хонадонига ташриф буюрди. Жиззах шаҳар ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари жамулжам бўлган даврада онахонга самимий эзгу-тилаклар билдирилиб, унга I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак  нишони тақдим этилди. Шунингдек, халқ таълими фахрийсига Жиззах шаҳар ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимида "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимининг раиси Норқул Нушаров ҳозир бўлди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!