» » Жиззахлик аёллар шарафланди

Жиззахлик аёллар шарафланди

07 март 2019 г 2 283 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилмоқда.

Жиззах вилояти Юнус Ражабий номидаги мусиқали драма театрида ана шундай байрам тадбири бўлиб ўтди.
Вилоятда ўтган йили кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 576 нафар ногиронлиги бўлган ҳамда ёлғиз оналар ва боқувчисини йўқотган аёлга арзон уй-жой ажратиш бўйича шартномалар имзоланиб, бошланғич тўловлар учун қарийб 8 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди. Тижорат банклари томонидан 1 минг 500 нафардан зиёд тадбиркор аёлга 83 миллиард сўм кредит маблағлари берилди.
Шунингдек, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг 876 нафарнинг ишга жойлаштирилди. Меҳнат лаёқати чекланган 207 нафар аёл касаначилик асосида иш билан таъминланди.
Бугун вилоятнинг энг олис қишлоқ жойларида ҳам гўзаллик салонлари, тикувчилик цехлари ташкил этилди. Кечагина коллежни тамомлаган қизларимиз бугун тадбиркор, ҳунарманд бўлиб мустақил равишда ўз ишини бошлашди. Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 80 та кичик цехлар ташкил этилиб, 982 нафар хотин-қиз ишга жойлашди.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Мирзачўл тумани Гагарин шаҳрида олиб борилган бунёдкорлик ишлари ўлароқ “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” ишга туширилиши натижасида 500 нафардан зиёд хотин-қиз ишли бўлди. Ҳозир ушбу мажмуанинг Арнасой, Дўстлик, Пахтакор ва Зафаробод туманларида ҳам филиаллари фаолият кўрсатаётир.
Байрам арафасида вилоятдан 15 нафар хотин-қиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони тақдирланди. Тадбирда мукофот соҳибларига кўкрак нишонлари тантанали топширилди.
– Мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқариш учун имкониятлар янада кенгайтирилмоқда, – дейди “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси, вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Камола Муродова. – Аёли мўтабар бўлган Ватан буюк ишларга қодир. Бу нишон ҳам давлатимизнинг биз аёлларга кўрсатаётган ҳурмат ва эътиборининг ифодасидир.
Байрам тадбирида вилоят хокими Э.Солиев сўзга чиқди.
DSC_0065.JPG
DSC_0076.JPG
DSC_4486.JPG
DSC_9978.JPG
DSC_9980.JPG
Т.Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!