» » ҲУРМАТЛИ ВИЛОЯТИМИЗ ФУҚАРОЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛАРИ!

ҲУРМАТЛИ ВИЛОЯТИМИЗ ФУҚАРОЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛАРИ!

05 апрель 2019 г 2 363 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорликни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

Жумладан, кредит маблағлари қуйидаги шартлар:

энг кам иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача (30.0 млн. сўм) кафиллик асосида;

энг кам иш ҳақининг минг бараваригача (202.0 млн. сўм) гаров таъминоти асосида барча маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари томониданпаррандачилик, тикувчилик, чорвачилик (фақат наслли молларга),қуёнчилик, иссиқхона  ташкил этиш ва бошқа йўналишларга олти ойлик имтиёзли давр билан уч йилдан кўп бўлмаган муддатга йиллик 8 фоиз (%) устама билан ажратилади.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Жиззах шаҳар ва туманларда ташкил этилган “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари” томонидан тегишли маслаҳатлар олиш ҳамда тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича барча масалалар юзасидан мурожаат этишингиз мумкин.

Арнасой – 0372-372-14-40 (манзил - туман ҳокимлиги биноси)

Бахмал  – 0372-412-10-85 (манзил - туман ҳокимлиги биноси)

Дўстлик – 0372-335-40-52  (манзил - Дўстлик шаҳри Ёшлар боғи ҳудудидаги “COWORKING MARKAZI” биноси)

Ғаллаорол  – 0372-372-12-50 (манзил - туман ҳокимлиги биноси)

Зомин   – 0372-392-14-42 (манзил - туман ҳокимлиги биноси)

Зарбдор – 0372-492-21-57 (манзил - туман ҳокимлиги биноси)

Зафаробод – 0372-472-20-36 (манзил - туман почта биноси)

Мирзачўл – 0372-312-10-20 (манзил - туман маданият ва спорт бўлими биноси)

Пахтакор – 0595-504-10-57 (манзил - туман “COWORKING MARKAZI” биноси)

Фориш – 0372-452-11-11 (манзил - туман ҳокимлиги биноси)

Шароф Рашидов – 0372-342-10-79 (манзил - туман ҳокимлиги биноси)

Янгиобод – 0372-542-12-20 (манзил - туман ҳокимлиги биноси)

Жиззах шаҳри – 0372-222-26-95 (манзил - шаҳар ҳокимлиги биноси)

Жиззах шаҳар ва туманлар марказларида кўтарилган масалалар ҳал этилмаган ёки сансоларликка йўл қўйилган тақдирда вилоят “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази”га мурожаат этишлари мумкин.

Манзил: Жиззах шаҳар “Тадбиркорликга кўмаклашиш маркази” биноси.          
Телефон рақамлари: 0372-226-71-15, 226-71-19

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!