» » Жиззахда сув солиғи тўловчилар 10 баробарга ошди

Жиззахда сув солиғи тўловчилар 10 баробарга ошди

09 апрель 2019 г 1 872 Комментарии: 0

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 октябридан бошлаб ер усти ва ер ости сув манбаларидан фойдаланиш солиғи оширилди. Бу Ўзбекистон президентининг 2018 йил 2 июль куни имзоланган «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган эди.

Жумладан, автомобилларни ювиш шохобчалари солиқлар йиғиш тизимидан қатъи назар (солиқ йиғишнинг умумий ёки соддалаштирилган тартиби), ҳатто ягона солиқни тўлаган бўлса ҳам, ушбу солиққа тортилиши белгиланган эди.

Юқоридаги ҳужжатга кўра, 1 октябрдан автотранспортларни ювишга ихтисослаштирилган корхоналар ерусти сув ресурслари манбалари учун 1000 сўм, ерости сув ресурслари манбалари учун 1250 сўм тўлайди. 

Жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида Жиззах вилоятида сув солиғи бўйича,  852 та юридик шахс рўйхатга олинган бўлса бу ўтган йилги солиқ тўловчилар сонидан (ўтган йил 81 та) 771 та кўп ёки 10 баробар ошди.

Натижада бюджетга жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида 977.2 млн. сўм солиқ ундирилган бўлса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (191.0 млн.сўм) 786.2 млн.сўм ёки 5.1 баробар кўп тушум таъминланди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!