Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда солиқ ставкасининг пасайтирилиши туфайли корхоналар ихтиёрида 6,3 миллиард сўм қолмоқда
11 апрель 2019 г 1 791 Комментарии: 0
Cолиққа тортиш тизимининг янги концепцияси шаффофлик ва адолатлилик, барча учун тенг шароит яратиш принципларига асосан қурилмоқда. Бу эса давлат бюджети шаклланишининг барқарорлигини таъминламоқда.
Жорий йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг даромадларига 12 фоиз миқдорда ягона солиқ ставкасининг жорий этилиши, иш ўринларини легаллаштирилиши ҳамда фуққроларнинг қонуний манфаатларини тиклаш учун хизмат қилмоқда.
Биргина Жиззах вилоятида солиқ ставкасининг пасайтирилиши туфайли ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондига юкни камайтирилиши эвазига корхоналар ихтиёрида 6,3 миллиард сўм қолмоқда. Илгари бюджетга тушган 97 млрд.сўм эса ишчиларнинг даромадлари сифатида қолдирилмоқда.
Вилоятда биринчи чорак мобайнида даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони 140 минг кишига етган, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг сони 9 минг кишига ёки 7 фоизга ошган.
Вилоят ДСБ Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!