Жиззах вилояти ҳокимлиги » Ёшлар сиёсати » Жиззах маиший зўравонликдан жабрланган аёлларга кўмак бериш борасидаги тажрибасини оммалаштирди
19 апрель 2019 г 2 212 Комментарии: 0
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 18 апрель куни Жиззах шаҳрида "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказлари" раҳбарлари учун "Маиший зўрликдан жабр кўрган хотин–қизларга ижтимоий - психологик ёрдам кўрсатиш, реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини янада такомиллаштириш" мавзусида республика методик семинар-тренинги ташкил этилди.
Ушбу семинар-тренингда Республикамизнинг барча ҳудудларидан 250 нафар соҳа мутахассислари иштирок этдилар. Ўзбекистон Хотин–қизлар қўмитаси раиси ўринбосари М. Нурматова, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати нодавлат-нотижорат ташкилоти вакилларининг маърузалари ҳамда улар томонидан берилган методик тавсиялар муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлди. Семинар-тренинг иштирокчилари ўзлари қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар ва Жиззах вилояти Марказида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Ташкилотчилар томонидан келгусида ҳудудлардаги марказлар фаолиятини ривожлантириш, кўмакка мухтож хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалаларида марказ раҳбарларига керакли маслаҳатлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!