» » Жиззахда мобиль тарғибот автомобили ҳаракатлманмоқда

Жиззахда мобиль тарғибот автомобили ҳаракатлманмоқда

03 май 2019 г 1 775 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан мобиль тарғибот автомобили фаолияти йўлга қўйилди.

Автомобиль монитор, проектор ҳамда овоз кучайтирич билан жиҳозланган. Ушбу автотранспортда серқатнов йўллар ёқасида жойлашган ўқув муассасалари, гавжум бекатлар ва бозорларда тарғибот олиб борилмоқда. Яъни, автомашинага ўрнатилган монитор ва проектор орқали ҳайдовчи ва пиёдларнинг йўлларда ҳаракатланишга оид билимларини оширишга қаратилган видеороликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги лавҳалар намойиш этилмоқда.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги "Эски шаҳар” буюм бозори ёнига инновацион светофор ўрнатилди. Пиёдалар ана шу светафордаги тугмани босиш орқали автомобиллар ҳаракатини тўхтатиш ва хавфсиз ҳаракатланиш имконига эга бўлдилар. Болалар иштирокида рўй бераётган кўнгилсиз ҳодисаларни камайтириш мақсадида мактабларга йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бириктирилган, улар пайшанба ва жума кунлари ўқув муассасаларида тарғибот олиб боришаяпти. Бу ишга ёшлардан таркиб топган "Йўл посбонлари” гуруҳлари ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Бундан ташқари мактабларда биттадан синфни йўл ҳаракати қоидаларини ўқитишга мослаш чоралари кўрилаётир. Мазкур фандан йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида фаолият кўрсатган истеъфодаги ходимлар дарс бериши кўзда тутилаяти.

Эркин ОЧИЛОВ,

Жиззах вилояти ИИБ йўл ҳаракати

хавфсизлиги бошқармаси инспектори, капитан

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!