» » Жиззахда “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусида кўргазмали тақдимот бўлиб ўтди

Жиззахда “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусида кўргазмали тақдимот бўлиб ўтди

10 май 2019 г 3 629 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббусининг Мактабгача таълим муассасаларида ижроси ҳамда “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусидаги кўргазмали тақдимотида Жиззах шаҳридаги барча муассаса тарбиячилари ўзлари фаолият олиб борадиган гуруҳларида ўтган машғулот ишланмалари ва мавзуни ёритишда фойдаланилган кўргазмали қуроллар билан иштирок этишди.

Тақдимотда МТМ тарбиячилари , болажонлар томонидан ҳар бир йўналиш бўйича кўргазмалар билан бир қаторда мактабгача таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган спорт тўгараклари иштирокчиларининг чиқишлари , мусиқа ,рақс, ёшларни жисмонан чиниқтириш , китобхонликни тарғиб қилиш юзасидан саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Жиззах харбий хизматчиларининг жанговор тайёргарлик бўйича кўрсатган саҳна кўринишлари тарбияланиб келаётган ёш авлод онгида она Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

“Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан ташкил этилган кўргазмали тақдимот ўз мақсадига эришади деган умиддаман. Бугунги кўргазмада биз беш ташаббусни айнан мактабгача таълим тизимидан бошлаш кераклигини ва бу албатта ўз самарасини беришини юзага чиқаришни истадик. Демак, болажонларимиз кичик ёшданоқ беш йўналиш, жумладан, рақс, расм чизиш ва спортда ўз иқтидорларини юксалтириб бориши улар учун фақатгина фойда беради.Тақдимотда нафақат тарбиячиларнинг кўргазмали ишлари, балки тарбияланувчиларининг қўл меҳнатлари билан яратилган ижодий ишларни ҳам кузатиш мумкин. Бугунги кунда Жиззах вилоятида 185 та давлат мактабгача таълим муассасалари, 200 дан ортиқ нодавлат, хусусий ва оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Ушбу мактабгача таълим муассасаларига вилоятдаги 111890 нафар 3-6 ёшли болалардан 46197 нафари қамраб олинган бўлиб, умуммий вилоят бўйича қамров 41.3 фоизни ташкил этади. Биз бу билан чегараланиб қолмай йил якунига қадар 3-6 ёшлар болаларнинг қамровини 53 фоизга етказишни режалаштирилганмиз”,- дейдиЖиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Низомиддин Тошбеков

Тадбирда тарбиячилар фаолияти ишчи гуруҳ тамонидан ўрганилиб мезон асосида баҳоланди. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра яхши натижаларга эришган тарбиячилар ойлик иш ҳақига устама ҳақ тўлаш бўйича сертификат ҳамда қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди. Шунингдек, Жиззах шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 11 та мактабгача таълим муассасалари вилоят ҳокимлигининг диплом ва совғалари билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!