Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари хотин-қизлар масаласи бўйича йиғилиш ўтказди
23 май 2019 г 2 125 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Нарбаева раислигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1-ярим йиллик учун тасдиқланган иш режасига асосан Вазирлар маҳкамасининг ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 8-12 апрель кунлари ўрганиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Мазкур ўрганиш вилоятининг Ғаллаорол ва Дўстлик туманлари ҳокимликларида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизларини иш билан таъминлаш масалаларига қаратилган эди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятдаги 4 секторлар раҳбарлари, барча шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари, уларнинг иқтисод, инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари, банклар, солиқ, бандлик бошқармаси, хотин-қизлар қўмитаси тизимидаги барча масъуллар ва масалага алоқадор ташкилот, корхона раҳбарлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу масалада олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди ва тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!