Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » “Табассум” энди болажонларга табассум улаша олади

“Табассум” энди болажонларга табассум улаша олади

07 июнь 2019 йил
1 129
0

Ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик борасида вилоятимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Оромгоҳлардаги  муаммолар  вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Мутасадди идораларнинг раҳбарлари ҳамда масъул ходимларнинг жараёндаги бурч ва масъулияти кўп бора ёдга солинади.

Жумладан, Жиззах вилоят ҳокимилигининг расмий сайти jizzax.uz сайтида жорий йилнинг 20 майида “Фототанқид: “Табассум” бу йил болажонларга табассум улаша олмайди(ми)? ва “Жиззах ҳақиқати” газетасининг 29 май, 43-сонида  “Оромгоҳ  мавсумга шай...ми” сарловҳаси остида мақола эълон қилинганди.

Вилоят ҳокимлигининг аралашуви билан оромгоҳ раҳбарияти юқорида айтиб ўтилган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этди.

Биноларнинг томлари таъмирланди. Ошхона, тиббиёт хонасига керакли жиҳозлар, 35 турдаги дори-дармонлар берилди.

- Оромгоҳимиз туманнинг сўлим гўшасида жойлашган дейди оромгоҳ раҳбари Комолиддин Эгамов. - Қўйилган талаблар доирасида тайёргарлик ишлари якунланди. Болаларга зарур қулайликлар яратилди. Ҳозирда бу ерда Дўстлик туманидан келган 100 нафар ўқувчи дам олмоқда. Ёзги таътил даврини ташкил этиш тадбирлари доирасида оромгоҳда  фан, спорт, ижодкорлик, касб-ҳунар тугараклари йўлга қўйилган. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, рахбатлантириш, китобхонликка жалб қилиш борасида “Табассум” энди болаларга табассум улаша олади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар