» » Видеорепортаж: Жиззахда “Ташаббус-2019” ғолиблари аниқланди  

Видеорепортаж: Жиззахда “Ташаббус-2019” ғолиблари аниқланди  

15 июнь 2019 г 2 584 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган  анъанавий “Ташаббус”  кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи якунланди.

Ушбу анъанавий кўрик-танловнинг бу йилги саралаш босқичлари  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг  самарасининг ўзига хос намойиши бўлди.

Тадбирни вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб берди.

Вилоятда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"  Давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг  изчил амалга оширилиши натижасида  умумий қиймати 119,2 миллиард сўмлик янги лойиҳалар ишга туширилди. Бунинг эвазига 521 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнес субъектлари томонидан олти ойлик якунига кўра 1 триллион 184 миллиард 900 миллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.  

Йилнинг ўтган даврида 1 минг 288 та кичик бизнес субъектларига банклар  томонидан 497,6 миллиард  сўмлик  кредитлар берилди. Шунингдек, “Ҳар бир оила тадбиркор”  Давлат дастури доирасида 17 минг 747 оилага 274,4 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

“Ташаббус” кўрик-танловида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилган қуйи босқичларида ўтган йили 560 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд и қатнашган бўлса, бу йил уларнинг сони 820 нафарни  ташкил этди. Уларнинг  5 та йўналиш бўйича  65 нафар ғолиби кўрик-танловнинг  вилоят босқичида иштирок этди.

Жиззах олимпиа заҳиралари спорт коллежи ёпиқ спорт мажмуасида  ташкил этилган кўрик-танлов вилоят тадбиркорлари, фермерлари ва хунармандлари маҳсулотларининг кўргазмаси билан бошланди. Кўргазма   ҳудудда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари кўпайиб,  сифати яхшиланганлигини намойиш этди.

Шу боис ҳакамлар ҳайъати ғолибларни аниқлашда фақат ишлаб чиқариш кўрсаткичларига  эмас, маҳсулотнинг   сафатига,  рақобатбардошлиги ва экспорбоплигига ҳам алоҳида эътибор қаратишди. 

Шу талабларга мос фаолият кўрсатаётган Фориш туманидаги “Мega invest industrial” МЧЖ “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, Зомин туманидаги “Sof marvarid ummoni” МЧЖ Абдувоит Амонов “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”,   Дўстлик туманидаги “NODIRA CHEVAR” хусусий корхонаси “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”,  Пахтакор туманидаги “Metin bardoshi” фермер хўжалиги “Йилнинг энг яхши фермери”,  Жиззах шаҳридан “Йилнинг энг яхши хунарманди” деб топилиб, кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланма олишди.

Республика босиқичига йўлланма олган иштирокчилар ҳамда кўрик–танловда қатнашганларга вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғанишер Маматқулов ўз миннатдорчилиги билдириб уларнинг келгуси фаолиятида омад тилади.

Ғолиблар  фахрий ёрлиқлар  ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

                     

                                                                           Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!