Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш фармони бўйича семинар ташкил этилди
18 июнь 2019 г 1 833 Комментарии: 0
Жиззах вилоят Адлия бошқармаси масъул идораларни жалб этган холда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун моҳиятини ва аҳамиятини тушинтириш мақсадида семинар ташкил этди.
Семинарда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Шакир Саидов, заргарлик соҳасида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар, Солиқ, Божхона ҳамда Марказий банк идоралари масъул ходимлари иштирок этишди.
Мазкур Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, рақобатбардош ва сифатли заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!