» » Жиззахда Марказий ҳарбий округдаги Кучишлатар бўлинмалар ўртасида мусобақа ўтказилди (фото)

Жиззахда Марказий ҳарбий округдаги Кучишлатар бўлинмалар ўртасида мусобақа ўтказилди (фото)

25 июнь 2019 г 1 808 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги Олимпия захиралари мактаб-интернати биносида «Ёшлар ойлиги» доирасида Қуролли Кучлар куч тузилмаларининг 30 ёшгача бўлган вакиллари ўртасида мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Жиззах гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан Мудофаа, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари таркибидан 5 та жамоа сувда сузиш, 400 метрга ҳарбийлашган эстафета югуриш, савол-жавоб ҳамда эркин мавзудаги саҳна кўриниши орқали беллашди.

Биринчи ва иккинчи шартлар бўйича ҳарбий жамоаларнинг кўрсаткичлари деярли фарқ қилмади.

Тезкор савол-жавоб ҳамда актёрлик маҳорати шартларида Ички ишлар вазирлиги бошқармаси жамоаси энг юқори натижа кўрсатиб, мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақада иккинчи ўрин Миллий гвардия, учунчи ўрин эса Марказий ҳарбий округ жамоасига насиб этди.

Ғолиб жамоалар қимматбаҳо совға ва диплом билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!