Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 2019 йил январь-май ойларида хизматлар соҳасининг ривожланиши қандай бўлди?
02 июль 2019 г 2 679 Комментарии: 0
Замонавий жамият ҳаётида хизматлар соҳаси жуда кенг тарқалган ҳодиса ҳисобланади. Бугунги кунда у ёки бу турдаги хизматлар кўрсатмайдиган ёки ҳеч бўлмаганда унга дуч келмаган корхоналар деярли қолмаган.
Ҳозирги вақтда вилоятда 16,2 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Шундан, хизматлар соҳасида 9,6 мингга яқин корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг жами корхона ва ташкилотлар сонидаги улуши 59,2 % ни ташкил этди.
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва корхоналар умумий сонининг 5,4 мингдан ортиқ корхоналар ва ташкилотлар кичик бизнес субъектларини ташкил этади. 2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра, уларнинг улуши 82,4 % ташкил этди.
Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлар ҳажмининг ҳар йилда ўсиши кузатилмоқда. 2019 йил январь-май ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 1 088,0 минг сўмга тенг бўлиб ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 118,7 % ташкил этди.
Ўтган йилнинг шу даврида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматларининг ҳажми 848,0 минг сўмни ташкил қилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 240,0 минг сўмга ошди. 2019 йил январь-май ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 348,9 млрд. сўмга ошди.
Бугунги кунда ўқув жараёнини сифатли ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омили сифатида мактабларни замонавий автоматлаштирилган лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва янги авлод дарсликлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2019 йил январь-май ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 348,9 млрд. сўмга ошди.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан молиявий хизматлар (147,6 млрд. сўм), савдо хизматлари ҳажми (98,2 млрд. сўмга), транспорт хизматлари (25,8 млрд. сўм), таълим соҳасидаги хизматлар (21,0 млрд.сўм), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (11,5 млрд.сўм) ошганлиги кузатилди.
2019 йил январь-май ойларида савдо хизматлари ҳажми 498,9 млрд. сўмга тенг бўлди. Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги улуши 33,8 % ни ташкил этди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан савдо хизматларининг ўсиш суръати 110,8 % ни ташкил этди.
Савдо хизматлари таркибига автомобиллар ва мотоцикллардан ташқари чакана савдо бўйича хизматлар катта салмоққа эга бўлиб, унинг улуши 82,8 % ни ташкил этади.
Жиззах вилоят статистика бошқармаси Хизматлар соҳаси статистикаси бўлими бошлиғи Н.Холиқов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!