» » Видеорепортаж: Жиззахда “Халқаро Олимпия куни” ўзгача нишонланди-5 мингта ёшдан 5 халқа

Видеорепортаж: Жиззахда “Халқаро Олимпия куни” ўзгача нишонланди-5 мингта ёшдан 5 халқа

06 июль 2019 г 2 920 Комментарии: 0

Бу йил юртимизда “Халқаро Олимпия куни” ўзгача тарзда байрам қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги йиғилиш баёнига асосан шу йилнинг 6 июль куни мамлакатимизда “Халқаро Олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.

“Токио сари йўл” шиори остида ўтказилаётган спорт тадбирлари бу сафар республикамизнинг барча шаҳар ва қишлоқларини қамраб олди.

Вилоятимизда ҳам куни кеча “Халқаро Олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари кўтаринки руҳда бошланди. Белгиланган тадбирлар режасига асосан, 5 июль куни эрта тонгдан 5 минг нафар йигит-қизлар Арнасой туманидаги Айдаркўл ҳавзасига отландилар.

Вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, вилоят Халқ таълими, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Жиззах ҳарбий гарнизон мутасаддилари “Халқаро Олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақаларининг юқори савияда ташкил этилиши учун барча имкониятларни яратиб берди.

Спорт мусобақалари Айдаркўл ҳавзаси ёнидаги “Наврўз” қўрғони ҳудудида 1,5 километрга марш юриш марафони билан бошланди. Унда тадбир иштирокчиларининг барчаси иштирок этди.

Шундан сўнг ёшлар Олимпия халқасининг жонли кўринишини акс эттиришга тайёргарлик кўрдилар.

100 нафар мураббий ва йўриқчилар, 100 нафар малакали спортчилар ёшларни қўллаб-қувватлаб турдилар.

Кўк, қора, сариқ, қизил ва яшил рангдаги футболка ва кепкалар кийиб олган 5 минг нафар ёшлар дастлаб қуруқликда Олимпия халқаси тасвирини юзага келтирдилар.

Сўнгра худди шундай Олимпия халқаси Айдаркўл ҳавзасида номоён бўлди. Минг-минглаб томошабинлар кўз ўнгида жонли Олимпия халқаси вужудга келди ҳамда барчанинг олқишига сазовор бўлди.

                 

“Халқаро Олимпия куни”га бағишланган умуммиллий спорт мусобақаларини очилиш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

Жиззах шаҳрида бўлиб ўтаётган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақаларига анашундай старт берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!