» » "Ўзбекистон почтаси" АЖ Жиззах филиали янги турдаги хизматларни таклиф этади

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Жиззах филиали янги турдаги хизматларни таклиф этади

18 июль 2019 г 2 538 Комментарии: 0

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Жиззах филиали янги турдаги қуйидаги хизматларни таклиф этади.

Барча турдаги коммунал (свет, сув, газ, ) тўловларни онлайн тарзда қабул қилиш, вилоятда Ucell, UMS ва Beeline мобиль алоқа операторларининг сим карталари сотуви ва тўловларини фоизсиз қабул қилиш, 48 соат давомида ҳар хил турдаги почта жўнатмаларини тезкорлик билан республика миқёсида етказиб бериш, куръерлик почта хизмати ҳамда автомобиль учун барча турдаги суғурта тўловларини амалга ошириш мумкин.
Шу билан биргаликда "Ўзбекистон почтаси" АЖ Жиззах филиали орқали маиший чиқиндиларни йиғиш хизматлари учун тўловларни онлайн равишда амалга оширилади.
HD форматда 60 та каналлик UZDIGITAL TVга уланиш учун тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилган.
Шунингдек,“ZOODMALL» интернетмагазини орқали4 миллиондан ортиқ маҳсулот ва товарлар етказиб берилади.
Мазкур хизматларга тўловларни вилоятнинг барча почта алоқа бўлимларида амалга оширишингиз мумкин.
Мурожаат учун тел (72) 226-52-45, (72) 226-38-60

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!