» » Жиззах вилоятида 514 та болани туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари бўлмаган

Жиззах вилоятида 514 та болани туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари бўлмаган

24 июль 2019 г 1 904 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июнда "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра 2018 йилнинг 1 июлидан жорий йилнинг 1 июлига қадар ФҲДЁ тизимида «Биронта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас» деган эзгу ғоялар асосида қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш, шаърий никоҳда яшаб юрган оилаларнинг никоҳини қонунийлаштириш борасида акция бўлиб ўтди.

Бутун республика бўйича олиб борилган ушбу акцияда ФХДЁ бўлими ходимлари чекка-чекка қишлоқ, маҳаллаларга борган холатда фуқаролар билан учрашувлар, тарғибот ишлари, сайёр қабуллар ташкил этиб, аризалар олдилар.

Бунда уларга Давлат хизматлари маркази ходимлари беминнат ёрдам кўрсатишди. Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, маҳалла раислари, ҳокимликнинг мутассадилари ҳам бу ишга жалб этилди.

Оилавий шароити танглиги боис моддий ёрдамга эҳтиёжи бор, боқувчиси йўқ, ижтимоий химояга муҳтож хонадонларга ФХДЁ бўлими ходимлари тўлов масаласида ўзлари ёрдам кўрсатишди.

Энг ачинарли томони, тарғибот тадбирларида 15-16 ёшдаги мактаб ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари қайт этилмаган.

Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, акция доирасида ФХДЁ ходимлари томонидан вилоят бўйича жами 1206 та ҳолат аниқланди. Шундан 836 таси ижобий ҳал этилиб, қонунийлаштирилди. Буни қарангки, 514 таси туғилиш бўлса 297 таси никоҳ, 25 таси ажрим билан боғлиқ.

Бундай акцияларнинг ўтказилиши аҳолининг тўпланиб қолган, кўп йиллардан буён хал этилмаётган муаммоларини бартараф этилишига асос бўлмоқда.

Элёр Урдушев

ДХА вилоят бошқармаси

маъсул ходими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!