» » Дўстликда профилактика натижасида 72 нафар хуфёна бизнес вакиллари қонуний фаолиятларини бошладилар

Дўстликда профилактика натижасида 72 нафар хуфёна бизнес вакиллари қонуний фаолиятларини бошладилар

20 август 2019 г 1 789 Комментарии: 0

Дўстлик туманида  мол-мулк ва ер солиғини тўловчи жисмоний ва юридик  шахслар 8731 нафарни ташкил этади. Жорий йилнинг  14 август ҳолатига 1 млрд 233,1 млн сўм солиқ тўловлари амалга оширилди.

Сир эмаски, солиқ  концепцияси оддий фуқаролар даромадида, иш билан банд бўлишига кўрсатадиган кучли таъсири орқали уларнинг турмуш тарзида бевосита акс этиши билан аҳамиятли.  Қолаверса, кичик бизнесни республика иқтисодиётининг реал сектори учун том маънодаги таянчга айлантирди. Жойларда ноқонуний тадбиркорликни олдини олиш борасида етарлича профилактик тадбирлар ўтказилиши ҳам бежизга эмас. Яқинда  Дўстлик туманида  солиқ ходимлари томонидан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 72 нафар фуқаролар аниқланди. Масалан  А.Навоий МФЙ А.Яссавий кўчаси 8-2 уйда яшовчи фуқаро Пардаева Наргиза Темировна, Манас ҚФЙ Олмазор кўчаси 2-1 уйда яшовчи фуқаро Гужибаев Шерали, Қаҳрамон ҚФЙ К.Сафаров кўчасида яшовчи фуқаро Хусанов Самар Тоғаевич ҳамда Ғ.Ғулом МФЙ  Саркисов кўчаси 1-9 хонадонда яшовчи фуқаро Раъно Шириновалар ҳеч қандай ҳужжатларсиз давлат рўйхатидан ўтмасдан  ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган эди. Солиқ ходимлари томонидан улар билан профилактик суҳбатлар олиб борилгани  ва  солиқ сиёсати, солиқ тўловлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилганидан сўнг   72 нафар фуқароларнинг барчаси  Давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик  фаолиятларини  янгидан бошлаб давлат бюджетини тўлдиришга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Жорий йилнинг август ойи ҳолатига фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлардан  110 нафари ўз тадбиркорлик қайтадан бошладилар.

                                                             Рустам Бегимқулов

                                                     Дўстлик туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!