» » Зафаробод туманига доир интернетда тарқатилаётган хабарлар нотўғри -Ишонмайсизми унда ўзингиз келиб кўринг

Зафаробод туманига доир интернетда тарқатилаётган хабарлар нотўғри -Ишонмайсизми унда ўзингиз келиб кўринг

12 сентябрь 2019 г 2 859 Комментарии: 0

Баъзи бир хорижий интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган асосланмаган ва текширилмаган нотўғри маълумотларни охирги икки йил мобайнида вилоятимизда хусусан, Зафаробод туманида олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига доғ туширишга ҳаракат деб баҳолаш мумкин.

Оддий мисол, яқинда Зафаробод тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 25 та хонадон жойлашган кўп қаватли уй фойдаланиши керак бўлган ҳожатхона таъмирталаб эканлиги ҳақида “Озодлик радиоси” ижтимоий тармоғидаги  тушунарсиз  икки-учта расмлар орқали тарқатилган хабарни ўқисангиз бу маълумотни тарқатган одамнинг савиясини нақадар “пастлиги”ни англаш қийин эмас.

Зафаробод тумани 1973 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган 46 йил мобайнида бу ердаги одамлар яшаган уй-жойлар вақт ўтиши ва шу ерда яшаётганларнинг бепарволиги сабаблими хуллас абгор холга келиб қолганди.

Лекин сўнгги икки йил мобайнида “Обод марказ” давлат дастури доирасида мисли кўрилмаган ва кутилмаган ўзгаришлар рўй берди. Бу айнан ҳақиқат кимдир агар бунга шубҳа қилса Зафаробод туманига келсин, марҳамат ўз кўзи билан кўрсин ва кейин ёзсин.

“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 26 та кўп қаватли уйларнинг барчаси тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Тандирхона ва ҳожатхоналар ҳам навбати билан янгидан барпо этилмоқда.

Бўлаётган ўзгаришларни яхши томонга талқин қилиш ўрнига баъзи бир шу ҳудудда яшаётган кимсалар тўрт мучаси соғ бўлсада ижтимоий тармоқларга турли хил мантиқсиз ва асосланмаган хабарларни тарқатиш билан овора.

Ҳурматли юртдошлар, азиз Зафарободликлар интернетда, хусусан ижтимоий тармоқларга маълумотлар тарқатилгани билан четдан биров келиб биз яшаб турган ҳудудни обод қилиб бермаслигини ёдингизда тутинг.

Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!