» » Жиззахда туркиялик инвесторлар томонидан гўштни қайта ишлаш мажмуаси қурилади. У 2500 кишини иш билан таъминлайди

Жиззахда туркиялик инвесторлар томонидан гўштни қайта ишлаш мажмуаси қурилади. У 2500 кишини иш билан таъминлайди

17 сентябрь 2019 г 2 389 Комментарии: 0

Жиззахда туркиялик инвесторлар томонидан гўштни қайта ишлаш мажмуаси қурилади.

Бу ҳақда Туркия—Ўзбекистон Бизнес кенгаши раиси Иззет Экмекчибаши «Дарё»га берган интервьюсида маълум қилди.

Ҳозирда Жиззах вилоятида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан ҳамкорликда гўштни қайта ишлашга ихтисослаштирилган қўшма корхонани ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

Чиқиндиларсиз интеграциялашган гўшт заводи Евросиё минтақасида биринчи ва ягона мажмуа бўлиб, Туркия—Ўзбекистон сармояси билан биргаликда қурилган ушбу мажмуа UZGEN деб номланади ва йилига 30 минг тонна гўштни қайта ишловчи завод бўлиши режалаштирилган.

Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг умумий экспорти йилига тахминан 190 миллион долларга баҳоланмоқда. Ўзбекистон гўшт импорт қиладиган давлат бўлганлиги сабабли бу энг яхши инвестиция лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Лойиҳанинг тахминий қиймати 74 миллион долларни ташкил этади ва унинг қайтиши 4,5—5 йилни ташкил этади. Туркия Эксимбанки ушбу лойиҳани амалга ошириш учун кредит бериши мумкинлигини тасдиқлади. Мажмуа тўлиқ қувват билан фаолият бошласа, 2500 кишининг бандлиги таъминланади.

Иззет Экмекчибаши, Туркия—Ўзбекистон Бизнес кенгаши раиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!