Жиззах вилояти ҳокимлиги » Ёшлар сиёсати » Ҳафтанинг илк кунида Дўстлик туманида 223 та давлат хизмати кўрсатилди
17 сентябрь 2019 г 2 020 Комментарии: 0
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида янги бинода замонавий Давлат хизматлари маркази фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Мазкур туманнинг 63 мингдан ортиқ аҳолиси энди қулай ва сифатли давлат хизматларини олиш имконига эга бўлдилар.
Мазкур бинода Давлат хизматлари маркази аввалгисидан қўшимча яратилган шароитлар билан ажралиб туради. Айни пайтда марказга келган фуқаролар навбатлари келгунча бу ерда яратилган кутубхонада қизиқарли китоб ўқишлари, болалар эса вақтларини махсус жиҳозланган майдончада кўнгилли ўтказишлари мумкин. Бундан ташқари, марказнинг ўзида “Бахт уйи”, туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Бош вазирининг Халқ қабулхоналари ҳам жойлашган.
Бу каби қулайликлардан унумли фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар оқими кун сайин ортиб бормоқда. Жорий ҳафтанинг илк кунида марказ ходимлари томонидан 223 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатилди.Булар орасида энг кўп - болани МТМга жойлаштириш учун 61 та мурожаат қабул қилинган бўлса, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни Давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 1 та хизмат кўрсатилган.Шу куни жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини олиш бўйича 21 та, табиий газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш ва ўрнатишга 4 та, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули олиш хизмати 23 та, пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома олишга 7 та, дафн маросимлари ўтказиш учун нафақа пулини олиш хизматига 3та, фуқароларнинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар олиш бўйича 5 та, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш ва ўрнатишга ариза бериш хизматига 3 та, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш хизмати 24 та, 20 квт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш хизматига 3 та, судланганлик ёки судланмаганлик тўғрисида маълумотнома олишга 1 та, фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш хизмати 1та, СТИРни аниқлаш бўйича 27 та, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш хизмати 1 та, 20 та туғилишни қайд этиш, 3 та ўлимни қайд этиш, 1 та такрорий гувоҳномалар бериш ва 19 та электрон рақамли имзо олиш хизматлари кўрсатилди.
- Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларимни нострификациялаш мақсадида марказга топширган эдим, - деди марказга ташриф буюрган фуқаро Дилором Сидикова. – Қисқа муддатларда аризам қаноатлантирилиб, марказ томонидан Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳномани тақдим этишди. Марказ ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Айни пайтда марказда янги ҳафтада иш қизғин давом этмоқда. Ташриф буюрувчилар эса кўрсатилаётган хизматлардан мамнун эканликларини яширмаяптилар.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!