Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Давлат хизматлари маркази 220 км узоқликдаги ҳудудга ҳам бориб хизмат кўрсатмоқда
18 сентябрь 2018 г 3 376 Комментарии: 0
Фориш туманидан 220 км узоқликда, яъни Айдаркўл ортида жойлашган қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош бўлган "Омонкелди” ҳамда "Дорбоза” маҳаллаларида туман давлат хизматлари маркази филиали ташкил этилди.
Мазкур давлат хизматлари маркази филиали ҳафтанинг икки иш кунида аҳолига тез, қулай ва шаффоф тарзда хизмат кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Эндиликда фаолиятини бошлаган Фориш тумани Давлат хизматлари маркази филиали "Омонкелди” маҳалласидан 7км узоқликда жойлашган"Арнасой”, 25 км узоқликдаги "Барамбаз”, 70 км узоқликдаги "Қиндибой” ва 76 км узоқликда жойлашган "Кузун” қишлоқлари аҳолисига хизмат кўрсатади.
Олис ҳудудда жойлашган "Омонкелди” маҳалласида бугунги кунда 50 га яқин хонадонлар бўлиб жами 100 дан ортиқ аҳоли доимий равишда яшаш рўйхатидан ўтган. Қолган 300 нафардан ортиқ аҳоли кадастр ҳужжати йўқлиги сабабли рўйхатдан ўтмаган.
Бу ерлик аҳоли тадбиркорликнинг чорвачилик, балиқчилик йўналиши билан шуғилланиб келади. Улардан бири "Арнасой Агро Голд” Хусусий корхона рахбари Бобур Аматов.
-Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш эндиликда Давлат хизматлари маркази томонидан амалга ошрилаётганидан бохабар бўлдим. 220 км йўлни босиб ўтиб Фориш тумани Давлат хизматлари марказига мурожат этдим. Тегишли хужатларни марказ ходимларига бердим, улар интернет орқали ишимни тез ва қисқа муддатда амалга оширишди. Натижадатадбиркор деган номга сазовор бўлиб қўлимга гувоҳнома беришди. Шундай шароитларни яратиб берган юртбошимизга рахмат, юртимиз янада ривожланаверсин. Биз тадбиркорларҳам ўз ҳиссамизни қўшиб яшайлик,- деди Бобур Аматов.
Давлат қачон ривожланади қачонки ўша юртда яшаётган ахоли яшаш тарзидан миннатдор бўлса, келажаги порлоқ бўлсагинатарақий этади.
Бобур Аматов сингаритадбиркорлик рўйхатидан ўтиб гувохномага эга бўлган яна бир инсон "Дорбоза” МФЙ да истиқомат қилувчи Дилфуза Суюнова хисобланади. Уларнинг қувончи чексиз, чунки йўл ноқулайликлари хамма қатори Дилфуза опани хам анча қийнаб қўйган. Бу жараёнларни унинг ўзи қуйдагича эслайди:
-Унча-мунча транспорт қатнамайди. Анча қийинчиликлар билан марказга бориб мурожаат этдим. Худога шукур, мурожаатим тезлик билан кўриб чиқилди. Бугун ўзимизнингмаҳалламизда ҳам Давлат хизматлари марказининг филиали очилди, унда 100 дан ортиқхизматлар кўрсатилар экан. Улар хақида батафсил маълумотлар олдик. Энди қийинчиликлар ортда қолди, ҳар қандай муаммоларни тезлик билан ҳал этиш имконияти яратилди.
Ҳа, мамлакатимиз сарҳадлари бепаён. Лекин бугун давлатимиз унинг энг чеккақишлоқларида яшаётган аҳоли учун ҳам давлат идораларига мурожаат қилиш имкониятини яратиб бермоқда.
Сарвиноз ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Давлат хизматлари агентлиги Жиззах
вилоят бошқармаси тарғибот бўлими мутахассиси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!