Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят прокуратураси тадбиркорларни “Очиқ эшиклар куни”га таклиф этади
20 сентябрь 2019 г 2 000 Комментарии: 0
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, профилактика самарадорлигини ошириш долзарб вазифа ҳисобланади.
Тадбиркорларга янада кенг имкониятлар яратилишини таъминлаш, уларнинг кундалик муаммоларини ҳал этишда кўмак бериш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни вилоят ҳамда барча туман ва шаҳар прокуратураларида соат 10:00дан 13:00га қадар “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади ва унда фаолиятингизда дуч келаётган муаммолар муҳокама қилинади.
Агарда Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизни амалга оширишда қонунга хилоф равишда аралашиш ва тўсқинлик қилиш, асоссиз тўхтатиб қўйиш ҳолатлари юз берган, кредит маблағлари ёки ер майдонлари ажратиш, банк муассасаларидан пул маблағлари беришни асоссиз кечиктириш, ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, муҳандислик ва коммуникация тармоқларига уланиш, имтиёзлар қўллашни рад этиш билан боғлиқ ва бошқа муаммолар қийнаб келаётган бўлса, Жиззах вилоят ҳамда шаҳар ва туман прокуратураларида ўтказилаётган тадбирда иштирок этинг.
Тадбирда Сизни қийнаб келаётган муаммолар қонуний ҳал этилиб, амалий ёрдам кўрсатилади.
Маълумот учун телефон: 72-221-55-23 (ички рақам 28-77).
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!