» » Жиззах шаҳар ҳокими 1 тоннадан кўпрок пахта терган 50 та теримчига эсдалик совғалари топширди

Жиззах шаҳар ҳокими 1 тоннадан кўпрок пахта терган 50 та теримчига эсдалик совғалари топширди

14 октябрь 2019 г 1 804 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров кўнгилли теримчилар билан бир сафда туриб пахта терди. 

Эрта тонгдан Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари, шаҳар ҳокими А.Шукуров бошчилигида, шаҳар Молия бошқармаси, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, Ободонлаштириш бошқармаси, шаҳар Ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлик маҳалласи кўнгилли фуқаролари биргаликда Ш.Рашидов тумани А.Навоий ФХХУ га қарашли ,,Файз Саломат’’ фермер хўжалигида теримчилар ҳузурида бўлишди.

Шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан тушлик уюштирилиб, пахта теримида фаол иштирок этиб, мавсум бошидан бери пахтами 1 тоннадан кўпрок терган 50 та теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!