Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл туманида "Қимматлаб кетган "арзон" уйлар бойлар қўлига ўтиб кетмоқда" номи остида тарқалган видео бўйича туман ҳокимлиги аниқлик киритди
18 октябрь 2019 г 2 155 Комментарии: 0
Мирзачўл туман, Гагарин шаҳри "Ғалаба" маҳалла фуқаролар йиғини "Барокат" кўчасида истиқомат қилувчи Ирода Холмўминованинг ижтимоий тармоқ орқали тарқатган видио ва шикоятини ўрганиш мақсадида бир гуруҳ мутасадди раҳбарлар Оила маркази раҳбари, хотин-қизлар масаласи бўйича мутахассис, Поликлиника мудири, Ижтимоий соҳа бўйича ҳоким ўринбосари, Қурилиш бўйича ҳоким ўринбосари, маҳалла мутахассислари "Барокат" кўчаси 26-хонадонга бўлишди.
Уй эгалари ишдаёв "Тополмасак керак" деган хавотирда эдик. Тўғрида ҳозир ҳар дақиқа ғанимат пахта майдонларида аҳоли пахта териб даромад олиш билан бандда.
Эллик кило пахта терсанг 50 минг сўм пул ва яна ўсимлик ёғи ҳам қўшиб берилаяпти. Йўқ чучварани хом санабмиз, хавотиримиз ўринсиз ижтимоий тармоқларда видео тарқатганлар уйда экан.
Ирода Холмўминованинг турмуш ўртоғи Азизбек билан суҳбатлашдик. Суҳбат асносида Азизбекга шефер ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб, 1 миллион 800минг маош олишни такиф этилди.
Видеода айтилган муммолар намунавий уйдаги ҳаммомдаги носозликлар ва қайнонасини саломатлиги таъминлаш учун назоратга олинди (аввал ҳам назоратда экан)...
Қўшни ва бошқа 54 хонадонларни ҳам бир-бир кириб чиқдик. Ҳеч бир уй "Бой"ларга сотилмаганига гувоҳ бўлдик. Видеомурожат йўллаган Ирода Холмўминовадан "Бунақа эмасканку, бойларга сотилмабдику?" десак Ирода Холмўминова унақа гап айтмаганман деб ўзини оқлади. Банк ходимлари "Вақтида қарзингизни тўланг, тўламасангиз тўлайдиганлар топилади" деганди деб жавоб берди.
Хўш, "Қимматлаб кетган "арзон" уйлар бойлар қўлига ўтиб кетмоқда" қўштирноқ ичидаги қўштирноқ уйнинг қарзини ким тўлаш керак? Узиб кетилган газ ҳаққиничи? Бир ойда 700минг топиш қийинми? Пахта терса бир ҳафтада топадику!
Қўлида қиммат телефон, атир-упаларнинг турли хили бор хонадон эгасининг тўлашга пули йўқми?
Хонадон ҳовлисига қурилган иссиқхонага кир ёймасдан даромад олса "Бой" лар сафига қўшилмайдими?
Хуллас, кўриб турганингиздек муммонинг илдизи аслида кимга бориб тақалаётганини англаш қийин эмас.
Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!