» » Жиззахда рус ёзувчисининг Шароф Рашидов ҳақидаги янги романи тақдимоти ўтказилди

Жиззахда рус ёзувчисининг Шароф Рашидов ҳақидаги янги романи тақдимоти ўтказилди

29 октябрь 2019 г 1 720 Комментарии: 0

Жиззах Политехника институтининг мажлислар залида рус ёзувчиси Фёдор Раззаковнинг «Спасти Рашидова! Андропов против СССР. КГБ играет в футбол» номли романининг тақдимоти ҳамда давлат арбоби Ш.Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув тадбири бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган тадбирда Ш.Рашидовнинг оила аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосари, ДХХ Жиззах вилояти Бошқармасининг бошлиғи, давлат ташкилотларининг рахбарлари ва ходимлари, ИИБ, “Миллий гвардия” ходимлари, “Темурий издошлари” мактаби ўқувчилари, ўқитувчи-педагоглар ва Ш.Рашидовнинг сафдошлари қатнашдилар.

Тадбирни ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси рахбари Н.М.Камалова олиб борди. Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Эштемир Исматов кириш сўзи билан очиб берди.  

Бўлиб ўтган тадбирда романнинг муаллифи Фёдор Раззаков сўзга чиқди. У ўзи тўғрисида, шунингдек, юқорида келтириб ўтилган китоб хусусида қисқача сўзлаб берди.

Тадбир давомида Ш.Рашидовнинг хаёти, фаолияти, унинг асарлари, шунингдек, у билан боғлиқ бошқа маълумотлар юзасидан фахрийлар А.Қаршибоев, Э.Э.Холматов, М.Н.Нарзиқулов, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг тарих факультети профессори, тарих фанлари доктори О.П.Кобзева, мазкур университетнинг “Ўзбекистон тарихи” кафедраси профессори Р.З.Ишанходжаева, олий мактаб ходимларининг малакасини ошириш институти ўқитувчиси, иқтисодиёт фанлари доктори Л.С.Зиядуллаева, Ш.Рашидов уй-музейининг рахбари О.Хамрокулов ва бошқалар сўзга чиқдилар. Шу билан бирга тадбирда қатнашган иштирокчилар ҳам сўзга чиқиб, Ш.Рашидов хусусида, шунингдек, у билан юз берган турли воқеа-ҳодисалар хусусида гапирдилар.

Бўлиб ўтган тадбир чоғида иштирокчилар томонидан Ф.Раззаковга Ш.Рашидов тўғрисида ёзган китоби у тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар юзасидан саволлар беришди.  

Тадбир сўнгида Ф.Раззаков ҳамда унинг яқинларига эсдалик совғалари берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!