» » Сайлов Зарбдор тумани ёшлари нигоҳида

Сайлов Зарбдор тумани ёшлари нигоҳида

13 ноябрь 2019 г 1 995 Комментарии: 0

Зарбдор туманида Марказий сайлов камиссияси ўқув маркази ва Ёшлар иттифоқи Зарбдор туман Кенгаши билан ҳамкорликда  “Биз бахтли келажагимиз учун овоз берамиз” шиори остида туман ёшлар ташкилотининг етакчилари билан очиқ  мулоқот ташкил этилди.

Ҳозирги кунда сайлов жараёнлари энг муҳим сиёсий масалалардан бири бўлганлиги ва бу борада ёшларнинг ўз сайлаш ҳуқуқларини англаш ва буни тарғибот қилиш мақсадида Зарбдор Қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида тумандаги мактаб, коллеж ва корхона ташкилотларда фаолият олиб бораётган бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Йиғилишда Ёшлар иттифоқи Зарбдор туман Кенгаши раиси Зокир Муллажонов сўзга чиқиб йиғилиш иштирокчиларига маърузачиларни таништириб, сайлов жараёнининг қанчалик муҳим эканлиги тўғрисида қисқача фикр мулоҳаза билдириб ўтди.

Мулоқот вақтида Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази директори, юридик фанлари доктори, профессор Шухрат Файзиев “Сайлов Кодексининг мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусидаги маърузасида сайлов комиссиялари фаолияти, тузилган округ ва участка комиссияларининг ваколатлари, сиёсий партиялар томонидан номзодларни кўрсатиш тартиби, сайловолди ташвиқотининг ўтказиш тартиби масалаларига маълумот берди.

Йиғилишда МСК эксперти Сарвар Ибодуллаев сайловчиларининг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва сайлов жараёнларида қонун бузилиши ҳолатлари учун жавобгарлик тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Йиғилишда якунида ёшлар билан ўзаро мулоқат ташкил этилиб  ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавоб олдилар.

Зарбдор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!