» » Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари «Фориш»да тоғ тайёргарлиги бўйича ҳамкорликда машғулот ўтказди (фото)

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари «Фориш»да тоғ тайёргарлиги бўйича ҳамкорликда машғулот ўтказди (фото)

19 ноябрь 2019 г 1 347 Комментарии: 0

Жиззах вилоятидаги Мудофаа вазирлигига қарашли «Фориш» тоғ полигонида беш кун давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида тоғ тайёргарлиги бўйича амалий ва тактик машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

 Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари тоғ тайёргарлиги ўқув марказининг этакчи мутахассислари иштирок этди.

Дастлабки куни ташкиллаштирилган йиғилишда Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги бўлими бошлиғи майор Зокир Яллакаев ҳамкорликда ўтказиладиган машғулотлар дастури ва уларда қўлланиладиган янги анжомлардан фойдаланиш қоидалари билан таништирди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Халқаро машғулотларнинг навбатдаги жараёнлари Фориш тоғларининг тик қоялари ва оддий шароитда ўтиш қийин бўлган дараларидаги амалий ҳамда тактик машқлар остида кечди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ҳарбий хизматчилар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда тоғ шароитида қутқарув ишлари, жанговар қуроллар билан қояга кўтарилиш ва тушиш, тунги шароитда нишонларга аниқ ўқ отиш, шартли душман гуруҳини қуршовга олиш ва йўқ қилиш каби турли вазифаларни бажарди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Машғулотлар якунида қозоғистонлик ҳарбийлар учун Самарқанд шаҳри тарихий обидалари бўйлаб саёҳат уюштирилди. Меҳмонлар Регистон майдони, Гўри Амир мақбараси, Бибихоним ва Хожа Дониёр мажмуаларини зиёрат қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!