» » Хорижлик профессорлар Жиззах давлат педагогика институтида

Хорижлик профессорлар Жиззах давлат педагогика институтида

23 ноябрь 2019 г 1 991 Комментарии: 0

Бугун юртимиздаги кўпгина олий таълим муассасалари  жаҳоннинг етакчи  ўқув юртлари билан  яқин ҳамкорлик ўрнатиш, хорижий профессор-ўқитувчиларни ўқув жараёнига жалб этиш борасида  бир қатор мақтовга арзигулик  ишларни  амалга оширмоқда.

Жиззах давлат педагогика институти ҳам бу эзгу ишни давом эттирган ҳолда  жорий йилда  Россия, Франция, Чехия каби давлатларнинг кўзга кўринган, нуфузли олийгоҳлари  билан  шартномаларни имзолашди.

Таълим сифатини ошириш, янгиликларни жорий қилиш, тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган бу каби ишлар ўз самарасини бериши табиий.

23 ноябрь  Жиззах давлат педагогика институти  Ахборот ресурс маркази фаоллар залида Чехия давлати Полоцкий номидаги университет ҳамда Москва давлат педагогика университети профессорлари Никес Жозиев, Надежда Гусева иштирокидаги машғулот дарслари фикримизга исбот бўла олади.

Физика – математика факультети ўқитувчи ва талабалари иштирокида бўлиб ўтган машғулотлар “Ноевклид геометрияларига кириш” ҳамда “Геометрия асослари “ мавзуси муҳокамасига бағишланди.

Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!