» » Жиззахда партия яна бир хайрли ишга қўл ўрди

Жиззахда партия яна бир хайрли ишга қўл ўрди

05 декабрь 2019 г 1 561 Комментарии: 0

O’zLiDeP Сирдарё ва Жиззах  вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими фаоллари   “Фаровон оила” лойихаси доирасида вилоятдаги ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар ва уларнинг фарзандлари ҳолидан хабар олишди.

Улар дастлаб Жиззах вилоят перинатал маркази чақалоқлар паталогияси ва парваришлаш бўлимига ташриф буюришди.

Хозирги вақтда марказда 47 нафар муддатидан аввал туғилган, тиббий муолажага муҳтож чақалоқлар парвариш қилинмоқда.  Фаоллар томонидан ёрдамга,  инсоний меҳрга, далдага, эътиборга муҳтож аёлларимизга совға-саломлар топширилди.

Шундан сўнг “Аёллар қаноти” фаоллари Жиззах шахридаги 5-махсус ихтисослаштирилган МТМга ташриф буюриб, имконияти чекланган болажонларга ҳам совғалар улашишди. Беғуборлик балқиб турган кичконтойлар юзидаги табассум ва уларнинг ширин тилларидан жаранглаётган шеърлар барчада илиқ тассуротлар қолдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!