» » Давлат хизматлари агентлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги Жиззахда ДХМлар томонидан кенг нишонланди

Давлат хизматлари агентлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги Жиззахда ДХМлар томонидан кенг нишонланди

12 декабрь 2019 г 1 191 Комментарии: 0

Бугун  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига икки йил тўлди. 15 миллиондан ортиқ давлат хизматлари, 60 га яқин янги инновацион бинолар, 50 дан ортиқ шаҳобчалар, 400 мингдан ортиқ сайёр хизматлар, халқаро ташкилотларнинг юксак эътирофи, буларнинг барчаси атиги икки йил давомида эришилган айрим рақамлардир.

ДХА директори Халилилло Тўрахўжаев сана муносабати билан тизимда меҳнат қилаётган ходимларга ўзининг ташаккурномасини юборди.

Унда юқоридаги рақамларнинг негизида тизимдаги ходимларнинг юксак масъулият ва матонат билан қилинган меҳнатлари туфайли эканлиги қайд этилади.

Бугун бутун республика бўйича 201 та ДХМ қатори Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида ҳам кичик тадбир ташкил этилди. Тадбирда эришилаётган натижалар фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар борасида самимий тилаклар билдириб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!