» » Жиззах шаҳар ДХМнинг янги биносини фойдаланишга топшириш учун вилоят ҳокими бошчилигида штаб тузилди

Жиззах шаҳар ДХМнинг янги биносини фойдаланишга топшириш учун вилоят ҳокими бошчилигида штаб тузилди

25 ноябрь 2019 г 1 786 Комментарии: 0

Бугун Жиззах шаҳрида катта кўламдаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шаҳар аҳолиси учун зарур шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Бу ўзгаришлар давлат хизматлари кўрсатиш тизимига ҳам ўзининг нафасини олиб кирди.

Ўтган якшанба куни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров ҳамда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков бошчилигидаги масъуллар Жиззах шаҳар ДХМнинг янгидан қурилаётган биносида бўлдилар.

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилаётган марказда “Нодира-Шахноза” МЧЖнинг бунёдкорлари томонидан сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтда ушбу марказни 12 декабрь - Давлат хизматлари агентлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги санасига фойдаланишга топшириш мақсадида вилоят ҳокими бошчилигида “Тезкор штаб” фаолияти йўлга қўйилди. Тегишли масъулларга марказни безатиш, мебель, офис ва оргтехникаларни ўрнатиш вазифаси юклатилди.

Яқин кунларда 173 минг кишилик аҳолига эга Жиззах шаҳрида замонавий давлат хизматлари фаолиятини бошлайди. Бу эса аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини икки баробарга ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Мирзачўл ҳамда Дўстлик туман ДХМлари замонавий янги биноларда  фаолиятини юритяпти. Шу билан биргаликда жорий йил якунига қадар Зомин, Зарбдор, Янгиобод ва Фориш туманларида ҳам шундай марказлар фойдаланишга топширилади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!