Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабули ўтказилмоқда
14 декабрь 2019 г 1 350 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи бугун Ш.Рашидов туманида иш бошлади.
Ш.Рашидов тумани ҳокимлигида ташкил этилган сайёр қабулни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергеновнинг ўринбосари очиб, республика ишчи гуруҳи аъзолари ва улар шуғулланадиган масалалар юзасидан фуқароларни таништириб ўтди.
Вилоятда ташкил этилган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, ташкилот, корхона, бошқармалар бошлиқлари, ОАВ вакиллари ва шаҳар ҳамда қўшни туманлар фуқаролари тумандаги сектор раҳбарлари билан биргаликда иштирок этди.
Қисқача йиғилишдан сўнг алоҳида ажратилган жойларда мактабгача таълим, суд-ҳуқуқ, адлия, давлат хизматлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари, банк, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,соғлиқни сақлаш,ички ишлар,уй-жой коммунал хизмат, ер ресурслари ҳамда кадастр,халқ таълими каби барча масалаларда вазирликлар вакиллари фуқароларни қабул қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни Ғаллаорол ва Зомин туманларида бошланган сайёр қабуллар бугун Ш.Рашидов туманида давом этди.
Куннинг иккинчи ярмида Дўстлик туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг масалаларига ечим топилади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!