» » Жиззахда статистик ахборотларнинг долзарблиги ва аҳамияти мавзусида семинар ўтказилди

Жиззахда статистик ахборотларнинг долзарблиги ва аҳамияти мавзусида семинар ўтказилди

17 декабрь 2019 г 1 075 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Жиззах Политехника институтининг мажлислар залида “Статистик ахборотларнинг долзарблиги ва аҳамияти, хўжалик субъектлари томонидан тақдим этилаётган давлат статистика ҳисоботлари маълумотларининг ҳолати, ҳисоботларни тўғри тўлдириш ва ҳаққоний тақдим этиш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур ўқув-семинарни вилоят ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари котибияти мудири О.Сатторов кириш сўзи билан очиб берди ва Вилоятнинг иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар бўйича семинар иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, семинар кун тартибидаги асосий мавзулар юзасидан маърузалар давом эттирилди. Жумладан, Давлат статистика қўмитасининг Инвестициялар ва қурилиш бошқармаси бош мутахассиси Д.Тошпўлатова “Хорижий инвестициялар кўрсаткичини давлат статистика ҳисоботларида тўғри ва шаффоф акс эттириш” бўйича маърузасини тақдим этди. Ўз навбатида семинар қатнашчиларини қизиқтирган саволлар юзасидан батафсил жавобларни бериб ўтди.

Давлат статистика қўмитасининг Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси бошлиғи Ш.Ғуломовнинг “Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича давлат статистика ҳисоботлари  маълумотларининг ҳолати, ҳисоботларни тўғри тўлдириш ва тақдим этишдаги мавжуд муаммолар, соҳага оид кўрсаткичларини ҳисоботларда хаққоний акс эттириш” бўйича маърузаси ҳамда Ишбилармонлик муҳити кузатувлари тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари –Тадбиркорлик фаолиятининг танланма кузатувларини ташкил этиш бўлими бошлиғи К.Гулбоевнинг “Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат статистика ҳисоботларининг тўғри тўлдирилиши, ўз вақтида ва ҳаққоний тақдим этилиши” бўйича қилган маърузалари семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Иштирокчиларнинг семинарда муҳокама қилинган мавзулар юзасидан юзага келган саволларига ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди. Семинар сўнггида, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисидаги маълумотларнинг шаклланишида тақдим этиладиган давлат статистка ҳисоботларининг ишончли ва ҳаққонийлиги ҳал қилувчи аҳамият қайд этиши, бунинг учун барча даражадаги масъул ижро органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ўз ишига масъулият билан ёндашиши талаб этилиши таъкидланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!