» » Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг баёноти (видео)

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг баёноти (видео)

18 декабрь 2019 г 1 676 Комментарии: 0

Жиззах  вилояти  ҳокимлиги  Ахборот  хизмати  томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг турли соҳаларни ривожлантиришга  қаратилган  фармон  ва  қарорлари,  топшириқлари  ижроси  қандай  таъминланаётгани  тўғрисида  халқимизни  мунтазам  хабардор  қилиб бориш,  оммавий  ахборот  воситаларини  ишончли  ва  холис  ахборот  билан  таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш  мақсадида  вилоят  ҳокимлиги  Ахборот хизматининг 2019 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига  бағишланган  матбуот  анжуманларини  ўтказиш  бўйича иш режасига асосан январь-декабрь ойларида 14  та матбуот анжумани ва 4 та брифинг ўтказилди.

Хусусан, йил бошида вилоят ҳокими Эргаш Салиев “2018 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳамда жорий йилда Давлат дастурида режалаштирилган  ишларнинг бажарилиши бўйича” вилоят ҳокимлиги мажлислар  залида  депутатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларига ҳисобот берди. 

Шунингдек, иш режага асосан вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари билан матбуот анжуманлари ўтказилди.

Мазкур матбуот анжуманлари вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти jizzax.uz, вилоят телерадикомпанияси, вилоятнинг “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталари, Жиззах шаҳар телеканали ҳамда вилоятдаги барча оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.        Жиззах вилояти ҳокими Эргаш  Салиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосарлари ўтган давр мобайнида, марказий телеканаллар, марказий нашрлар ва вилоят телерадикомпанияси, вилоятнинг “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталари, Жиззах шаҳар телеканали ҳамда вилоятдаги барча оммавий ахборот воситаларида  чиқишлари  мунтазам  равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Шунингдек,  Ахборот хизматининг кунлик ёратидаган электрон нашри вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти jizzax.uz, сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари телеграм, фейсбук, одноклассники, твиттер, вкантакти, инстаграм, маил ру ҳамда ютуб ва вилоятда оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган ягона мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал "Sangzor.uz" веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида  ёритиб борилмоқда.

Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг кунлик ёратидаган электрон нашри вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти http://jizzax.uz/  сайтида йил давомида вилоят ҳаётига доир бўлган хабарлар 1770 марта ёритилди.


Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан 2019 йил давомида Оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет сайтларида вилоят ҳаётига доир эълон қилинган 200 га яқин танқидий материалларнинг қарийб барчасига  муносабат билдирилди.

Бу ҳақда гап кетганда жорий йилнинг ноябрь ойи якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотга асосан 12 та танқидий хабарнинг 11 тасига муносабат билдирилганлиги эътироф этиш жоиздир.

Жорий йилнинг 28-29 ноябрь кунлари Москва шаҳрида «Матбуот хизмати-2019: PR фаолиятнинг янги технологиялари» мавзусида халқаро амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманда мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар, жумладан, Россия Федерацияси, Белорусь Республикаси, Қозоғистон сингари давлатлардан Ахборот хизматлари вакиллари, PR-менежерлар ҳамда жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар иштирок этишди.

Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ташаббуси ҳамда вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг қўллаб-қувватлаши билан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хам иштирок этди.

Бу эса ўз навбатида халқаро тажрибани ўрганиб келгуси фаолият учун мезон вазифасини ўтайди албатта.

Ҳурматли юртдошлар!

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимизки вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг асосий мақсади ва вазифаси юртимизда Муҳтарам Юртбошимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан оммавий ахборот воситаларига яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ёритган ҳолда уларга ижобий ечим топиш ҳамда  кенг оммага сифатли ва холис ахборот етказишдир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!