Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистонда жаҳон талабларига жавоб берувчи учта гольф клубининг биттаси Жиззахда ташкил этилади
20 декабрь 2019 г 1 245 Комментарии: 0
Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида жаҳон талабларига жавоб берувчи учта янги гольф клуби очилади.Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов «Амирсой» тоғ-чанғи курорти очилишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Биз сайёҳлик инфратузилмаларимизни янада такомиллаштириш устида ишламоқдамиз. Бутун дунёдан сайёҳларни жалб қилиш учун гольф клубларини ташкил этишимиз ҳам муҳим. Ҳозирда гольф клубларини барпо этиш бўйича учта лойиҳа бошланди», — деган бош вазир ўринбосари.
У қўшни Қозоғистонда жаҳон талабларига жавоб берувчи 4 та гольф клублари фаолият кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистонда бундай мажмуалар йўқ, деди бош вазир ўринбосари. Тошкент вилоятидаги кўлларда фаолият кўрсатаётган Тошкент гольф клуби жаҳон талабларига жавоб бермайди.
«Ўйлайманки, янги гольф клублари ҳам хориждан жуда кўп сайёҳларни жалб қилади. Ва албатта, бизга, халқимизга, давлатимизга даромад келтиради. Ва эртага бюджетга солиқ тўлайдиган катта туристик компаниялар ташкил этилиши учун катта бизнес имкониятга айланади», — деган Азиз Абдуҳакимов.
Августда Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳукумат қарорига таянган ҳолда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 200 гектар майдонда гольф ўйинлари учун мажмуа қурилиши ҳақида хабар қилган эди. Лойиҳани амалга ошириш учун «Мirasmanda Golf Resort» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Мажмуа ҳудудида гольф бўйича профессионал ва ҳаваскор мусобақалар ўтказиш режалаштирилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!