Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда янги йил ярмаркалари қизғин давом этмоқда
25 декабрь 2019 г 1 527 Комментарии: 0
Вилоятимизда Янги йил байрамини ҳар доимгидан ўзгача тарзда кутиб олиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шаҳарнинг қай гўшасида бўлманг, безатилган арчалар, чор атрофдаги ранг-баранг чироқлар беихтиёр қалбингизга илиқлик ва байрамона кайфият улашади.
Байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аҳолига нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида Жиззах шаҳрининг сергавжум ҳудудлари "Эски шаҳар"ҳамда "Кўк бозор" озиқ-овқат деҳқон бозорларида анъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади.
Унда 50 турдан зиёд чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қишлоқ хўжалик ҳамда қандолатчилик маҳсулотлари арзон нархда сотилмоқда.
— Рўзғор учун зарур бўладиган маҳсулотларни шу ердан олмоқдамиз, — дейди Охиста она Маҳмудова. — Бугун ярмаркадан гўшт, тухум, картошка ва пиёз харид қилдим. Уларнинг сифати юқори, нархи анча арзон. Ушбу ярмаркалар халқимизга деҳқон ва соҳибкорларнинг ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Янги йил байрами арафасида давлатимиз томонидан аҳолига яратилаётган бундай қулайликлардан миннатдормиз.
Ярмарка вилоятимизнинг барча ҳудудларида 10 декабрдан 10 январгача давом этади.
Лазиз МАМАТҚУЛОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!