Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда инвестиция ва экспорт фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлар билан ўзаро алоқаларнинг янги формати муҳокама қилинди
10 январь 2020 г 2 511 Комментарии: 0
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гуруҳи вазир С.Умурзаков бошчилигида Жиззах вилоятига ташриф буюриб, у ерда инвестиция ва экспорт фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлар билан ўзаро алоқаларнинг янги формати муҳокама қилинди.
Муҳокамада вилоят раҳбарияти, ҳудуднинг туман ва шаҳар ҳокимлари, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, вазирликнинг таркибий бошқармалари ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.
Муҳокама давомида инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт прогноз кўрсаткичларини ишчи тартибда бажарилиши таъминлаш имконини берувчи баркарор тизимни яратиш мақсадида инвесторлар ва экспорт қилувчилар билан ишлашда кўлланилаётган услубларни (ёндошувларни) такомиллаштириш масалалари кўтарилди. Бунинг учун тармоқ вазирликлар, холдинг компаниялари ва ишлаб чиқарувчилар бирлашмалари ҳамда маҳаллий хокимият оранлари тадбиркорларни амалда қуллаб-қувватлаш, инвестиция лойҳалари ва экспорт шартномаларини мониторингини олиб бориш жараёнига жалб этилишини кучайтириш назарда тутилмоқда.
Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашишга мўлжалланган тижорат банклари ва ихтисослаштирилган жамғармалар ҳамда ташқи савдо фаолиятига алоқадор бўлган соҳаларни тартибга солувчи тегишли агентликлар роли алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг таъкидлашича, идоралараро муносабатларнинг ишлаб чиқилган алгаримларини бир тартибда ишлашини таъминлаш билан комплекс ёндошиш – инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт кўрсаткичларини сезиларли равишда ошириш имконини бериб, мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратади.
Муҳокама натижаси билан масъул раҳбар ва ходимларга бирламчи вазифалар дастурини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди. Ушбу вазифаларни ҳудудий бошқармалар тармоқ вазирлик ва идоралар, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан ўзаро биргаликда, аниқ услублар, бажарувчилар ва амалга ошириш муддатларни белгилаган ҳолда бажарадилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!