Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўтган йил жазо муддатини намунали ўтаб келаётгани учун 1262 нафар маҳкумлар муддатидан олдин озод этилган
29 январь 2020 г 1 351 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги пробация хизмати бошлиғи, полковник Маҳаммадали Исмоилов иштирокида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси пробация бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида пробация хизмати бошлиғи жиноятларни барвақт олдини олиш, жиноят содир этилишига сабаб бўлган омил ва шарт-шароитларни ўрганган ҳолда уларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда қилиниши зарур бўлган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси пробация бўлими бошлиғининг вилоятда амалга оширилган ишлар хусусида ҳисоботи тингланди. Нотиқнинг билдиришича, ўтган йил давомида жазо муддатини намунали ўтаб келаётгани учун 1262 нафар маҳкумлар муддатидан олдин шартли равишда озод этилган.
Йиғилишда ходимлар ўртасида тартиб интизомни кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада ошириш, аҳоли ўртасида пробация хизмати ҳақида етарлича маълумотлар бериб бориш ҳақида фикрлар тингланди. Шунингдек, шаҳар ва туманлар пробация гуруҳи раҳбарлари соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар борасида таклифларини билдирди.
Якунда илғор ходимлардан 5 нафарига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги пробация хизмати бошлиғининг ташаккурномалари берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!