» » Зафарободда янги цемент заводи қурилмоқда

Зафарободда янги цемент заводи қурилмоқда

21 февраль 2020 г 1 266 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида экспортёр корхоналар сони 134 тани ташкил этади. Улар орасида Зафаробод цемент заводи етакчилардан ҳисобланиб, туман экспорт салоҳиятида ҳам айнан шу корхонанинг улуши юқори.

Жорий йилнинг март ойида туманда яна бир цемент заводининг ишга тушиши кутилмоқда. “Huahin Cеment Jizzakh” МЧЖ томонидан ушбу лойиҳа учун 82.2 млн. АҚШ доллари сарфланган. Айни пайтда завод қурилишида 500 нафар ишчи ишламоқда. Хитойдан келган ускуналарни ўрнатиш ва ишчилар учун ётоқхона ва ошхона қурилиши жадал олиб борилмоқда. Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг 85 фоизи бажарилди.

Қуввати 1.2 млн. тоннага тенг цемент заводи йилига 1 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Натижада туманнинг экспорт салоҳияти янада ошиб, бюджет тушумларида ҳам ўсиш кузатилади.

Абдусаттор ИСЛОМОВ,

Зафаробод туман ДСБ бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!