» » 8 ёшли бола мурожаатидаги Алишер исмли шахс Жиззах вилояти ҳокимлигида ишламайди

8 ёшли бола мурожаатидаги Алишер исмли шахс Жиззах вилояти ҳокимлигида ишламайди

24 февраль 2020 г 2 831 Комментарии: 0

“YouTube” видеохостингида жиззахлик 8 ёшли бола ҳокимлик ходими зулмидан онасини қутқаришни сўраб видеомурожаат қилди.

Хусусан, Жиззах шаҳридаги №2 ётоқхонада катта онаси билан яшаётган 8 ёшли Муҳаммадали Султонов 4 йил муқаддам Жиззах вилояти ҳокимлигида ишлайдиган Алишер исмли шахснинг уйини сотиб олиш учун берган пулини онаси қайтариб ололмаётганлиги бўйича видеомурожаат йўллаган.

Шунингдек, мурожаатда Султонов Муҳаммадалини катта онаси кўп жойга мурожаат қилгани боис 2020 йил 10 январь куни Руҳий касалликлар шифохонасига олиб борилганлиги хусусида сўз юритилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Муҳаммадали Султоновни катта онаси Ҳусния Салоҳиддинова билан суҳбатлашилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Ҳусния Салоҳиддинова 2016 йил август ойида юқорида айтиб ўтилган Алишер исмли шахс билан оғзаки тарзда келишиб, Алишерга тегишли уйни сотиб олиш учун 4000 АҚШ доллари ва  икки миллион сўм пул бериб қолганини бўлиб-бўлиб беришга келишади.

Уй эгаси бир ой муддатда уйни расмийлаштириб бериши керак эди. Бироқ белгиланган муддатда уй эгаси уни расмийлаштирмасдан, қочиб юрди.

Шундан сўнг, Ҳусния Салоҳиддинова берган пулларини қайтариб беришини талаб қилади. Алишер исмли шахс эса олган пулларини қайтариб бериши бўйича 2016 йилнинг октябрь ойида тилхат ёзиб берган.

2016 йилдан 2019 йилнинг  ноябрь ойига қадар  Алишер исмли шахс пулларни қайтариб бермайди. Мазкур иш бўйича 2019 йилнинг 15 ноябрь куни Жиззах туманлараро суди биносида очиқ суд мажлиси ўтказилади.

Судга Алишер исмли шахс келмайди. Шу боис суд  Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 280-моддасига асосан сиртдан иш юритиш тартибида ўтказилади. Суднинг якуний қарорига асосан  Алишер исмли шахс Ҳусния Салоҳиддиновага пулларини қайтариб беришлиги бўйича ҳукм чиқаради. Бироқ  Ҳусния Салоҳиддинованинг айтишича бугунги кунга қадар суд ҳукми ижроси бажарилмай келмоқда.

Энди бевосита Жиззахлик 8 ёшли бола мурожаатидаги Алишер исмли шахс Жиззах вилояти ҳокимлигида ишламаслиги бўйича аниқлик киритсак.

Шу ўринда кўпчилик фуқаролар Жиззах вилоят ҳокимлиги биносини-ҳокимлик тасарруфидаги бино билан адаштиришади. Бу масала юзасидан вилоят ҳокимлигининг www.jizzax.uz расмий ахборот сайтида “Жиззах вилоят ҳокимлигини вилоят ҳокимлиги тасарруфидаги бино билан алиштирманг” мавзусида мақола ҳам берилган.

Маълумот учун Жиззах вилояти ҳокимлиги 10 қаватдан иборат бўлиб, Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шоҳ кўчаси 64-уйда жойлашган.

Вилоят ҳокимлигига қарашли 6 қаватли бино Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шоҳ кўчаси 63-уйда жойлашган бўлиб, бу ерда вилоят ҳокимлигининг ходимлари фаолият олиб боришмайди.

Вилоят ҳокимлигига қарашли 6 қаватли бино бугунги кунда тўлиқ қайтадан таъмирланмоқда. Таъмирланмаслигидан олдин бу ерда фаолият юритадиган ташкилотларнинг бирида  Ҳусния Салоҳиддиновадан уйимни сотаман деб пул олган Алишер исмли шахс ишлаган. Шу боисдан Ҳусния Салоҳиддинова шу вақтгача Алишер исмли шахс вилоят ҳокимлигида ишлайди деб ўйлаб юрган.

Шунингдек, 2020 йил 10 январь куни Руҳий касалликлар шифохонасига Ҳусния Салоҳиддинованинг олиб борилганлиги ҳолати бўйича икки оғиз.

Ҳусния Салоҳиддинованинг Руҳий касалликлар шифохонасига олиб борилиши Алишер исмли шахс билан бўлган ишга алоқаси йўқ.

Ҳусния Салоҳиддиновани айтишича 2019 йилда унинг уйида  ўғирлик содир  бўлган. Ички ишлар ходимлари мазкур ўғирлик бўйича суриштирув ишлари юзасидан Ҳусния Салоҳиддиновани руҳий ҳолатини текширишга мақсадида Руҳий касалликлар шифохонасига олиб боришган. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!