» » Шароф Рашидов тумани ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

Шароф Рашидов тумани ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

25 февраль 2020 г 3 129 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Раджапов, туман ҳокими Махмуд Холбутаев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари мутасаддилари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими Махмуд Холбутаев бошқариб борди. Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Раджапов сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 18 февралда қабул қилинган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилгани ва ушбу янги тизимнинг мақсад ва вазифаларини тўла амалга ошириш, жонкуярлик, фидоийлик билан иш олиб бориш лозимлигини алоҳида таъкидлаб, ушбу янги тизимга кўра, вазирликнинг туман бўлими бошлиғи ҳам ҳоким ўринбосари ҳисобланишини айтиб ўтди.

Шунингдек, Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача Шароф Рашидов туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник вазифасини бажариб келаётган Рахмонқулов Норжигит Саидазимовични – Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

 Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!